Иқтисод

Қозоғистон Ўзбекистонга ғалла ва ун экспортини давом эттиради

© Sputnik / Артем Креминский / Фотобанкка ўтишУборка зерновых.
Уборка зерновых. - Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда Қозоғистонда ҳосилнинг 60 фоизи йиғиштириб олинган. Бу ўтган йилгига қараганда кам эмас, шу боис Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ғаллани чет элга сотишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмаяпти.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Қозоғистон 2020-2021 йиллардаги маркетинг йилида ғалла ва унни анъанавий бозорларга – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Афғонистон, Эронга экспорт қилишда давом этади. Бу ҳақда республика қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаров маълум қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 11 декабря провел совещание, посвященное результативности реформирования предприятий с участием государства и приоритетным задачам в этом направлении - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Босқичма-босқич пахта ва ғалла бўйича давлат режасини бекор қилиш муҳокама қилинди

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатда ҳосилнинг 60 фоизи йиғиштириб олинган. Бу ўтган йилгига қараганда кам эмас, шу боис Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ғаллани чет элга сотишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмаяпти.

“Биз дунёнинг 40 тача мамлакатларига экспорт қиламиз. Бу маркетинг йилида, 2020 йил июлидан 2021 йил июлига қадар саккиз миллион тонна ғаллани экспорт қилишни прогноз қилмоқдамиз”, - деди Сапаров. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон иқтибос келтирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилдан ғаллага давлат хариди нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала