Ҳодисалар

Иш жойида марихуана қовураётган спорт мактаби қоровули қўлга олинди

© Следственный департамент при МВД Республики УзбекистанСотрудники УВД г. Чирчик изъяли 5,7 кг марихуанны
Сотрудники УВД г. Чирчик изъяли 5,7 кг марихуанны - Sputnik Ўзбекистон
“Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” қоровули гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун танишини иш жойига чақирган. Унинг хонасидан соф оғирлиги 5,7 кг марихуана мусодара қилинган.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида иш вақтида гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

2020 йилнинг 05 сентябрь куни соат 23:30 да ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари Ўзбекистон кўчасида тунги хизматни олиб бораётган вақтларида “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” биносидан ўзига хос ҳид таралаётганлигини билиб, текшириш мақсадида бино хонасига киришган.

© Следственный департамент при МВД Республики УзбекистанСотрудники УВД г. Чирчик изъяли 5,7 кг марихуанны
Иш жойида марихуана қовураётган спорт мактаби қоровули қўлга олинди - Sputnik Ўзбекистон
Сотрудники УВД г. Чирчик изъяли 5,7 кг марихуанны

Хонада мактаб қоровули бўлиб ишловчи 38 ёшли Т.Б. ва унинг 29 ёшли таниши Д.О.лар электр плитаси ёрдамида ошхона қозонида ўзига хос модда қовураётганликлари аниқлашган.

© Следственный департамент при МВД Республики УзбекистанСотрудники УВД г. Чирчик изъяли 5,7 кг марихуанны
Иш жойида марихуана қовураётган спорт мактаби қоровули қўлга олинди - Sputnik Ўзбекистон
Сотрудники УВД г. Чирчик изъяли 5,7 кг марихуанны

Мазкур хабар асосида тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида, хонада бўлган телевизор коробкаси ва ёғоч фанера устидаги ёйиб қўйилган яшил рангдаги, ўзига хос ҳидли модда, 4 дона гугурт қутиси ва 2 дона 0.5 литр ҳажмдаги банкаларда қуритилган модда ҳамда чекиш учун махсус мослама аниқланган. Улар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига қўра, Т.Б. дан олинган ўсимлик марихуана ва соф оғирлиги жами 5,7 кг.

Бундан ташқари ҳодиса жойидан олинган икки дона баклажкалар, 1 дона шиша идиш ва қопқоқ (ангишвона)да гиёҳванд модда, тетрогидроканнабинол юқлари мавжудлиги аниқланган.

© Следственный департамент при МВД Республики УзбекистанСотрудники УВД г. Чирчик изъяли 5,7 кг марихуанны
Иш жойида марихуана қовураётган спорт мактаби қоровули қўлга олинди - Sputnik Ўзбекистон
Сотрудники УВД г. Чирчик изъяли 5,7 кг марихуанны

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Т.Б. жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Хабарда тергов жараёнида ҳар иккала фуқаронинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланиши қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала