Одил Аҳмедов “Шанхай СИПГ”ни тарк этади

© Ассоциация футбола УзбекистанаОдил Ахмедов
Одил Ахмедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов фаолиятини Хитойнинг бошқа жамоада давом эттиради.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубидаги фаолиятини якунлаб, бошқа жамоада давом эттиради.

Футболчи айни пайтда Хитойнинг бошқа бир жамоаси – “Тьянцзинь Тэда” билан келишувга эришган. Бу борасида маълумот Goal.com нашрида пайдо бўлган.

Одил Аҳмедов жорий мавсумда клуби сафида 8 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилишга муваффақ бўлган.

Янгиликлар лентаси
0