Пандемия вақтида ўқиш қандай ташкил қилинади?

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мактабларида 14 сентябрдан ўқиш бошланади. Пандемия шароитида мактаблар ўқиш жараёнини қандай ташкил қилишига қандай талаблар қўйилган?

Ўзбекистонда 14 сентябрдан бошлаб мактаблар очилади. ХТВ томонидан белигиланган "гибрид" сценарийга кўра, ота-она ўз фарзандини ўқишга юбориши ёки масофавий таълимни танлаши мумкин. 

Мактабга келадиган ҳар бир ўқувчининг температураси ўлчанади, турли синф ўқувчилари учун мактабга келиш вақтларини ҳар хил қилиш режалаштирилмоқда.

Мактаб биноси ичида болалар ҳаракатини имкон қадар чекланиш, битта синф ўқувчилари фақат бир хонада дарс ўтишини таъминлаш белгиланган.

Синфхоналари ва бошқа сатҳлар (парталар усти, стол-стуллар) ва ўқувчи қўли тегиши мумкин бўлган жойлар кун давомида бир неча маротаба дезинфекция қилинади. Синф хоналари мунтазам шамоллатилади.

Мактабларга иссиқ ўлчайдиган ускуна - пирометрлар ва антисептиклар марказлашган ҳолатда берилади.

Пандемия вақтида ўқиш қандай ташкил қилиниши ҳақида батафсил Sputnik инфографикасида. 

Янгиликлар лентаси
0