Иқтисод

Марказий банк асосий ставкани туширди

© REUTERS / Mukhammadsharif MamatkulovЗдание Центрального банка Узбекистана
Здание Центрального банка Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Пандемия шароитида иқтисодни қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий Банк асосий ставкани 1%га камайтирди.

ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки Асосий ставкани 1%га пасайтириб, йиллик 14 % даражасида белгилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. 

Банк хабарига кўра, ушбу чора пандемия шароитида иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш: ички талабни ва кредитлар миқдорини ошириш ҳамда инфляцияни пасайтиришга қаратилган. 

Йил якуни бўйича инфляция прогнози 11-12,5 % даражасида ўзгаришсиз сақланиб қолинди ва бунда инфляциянинг прогноз коридорининг қуйи чегарасига яқин даражада шаклланиш эҳтимоли ортмоқда.

Марказий банк Ҳукумат билан биргаликда 2023 йилга қадар инфляциянинг 5 фоизлик доимий мақсадли кўрсаткичига эришиш учун барча зарурий чораларни кўриб боради.

Марказий банк хабари билан батафсил қуйида танишинг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала