Дунёда

АҚШ Афғонистондаги ҳарбий аскарлар сонини бир-икки ой ичида 4,5 минггача қисқартиради

© Foto : Master Sgt. Alejandro LiceaАмериканские военные на юго-востоке Афганистана
Американские военные на юго-востоке Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ 2021 йилнинг май ойига келиб Афғонистондан қўшинларни тўлиқ чиқаришни режалаштирмоқда

ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. АҚШ бир-икки ойдан сўнг Афғонистондаги ҳарбий контингенти сонини 4,5 минг нафаргача қисқартиради. Бу ҳақда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод хабар қилди, деб ёзади РИА Новости.

Переговоры Президентов Узбекистана и Афганистана в резиденции Куксарой - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон Афғонистон бўйича музокаралар босқичларидан бирини ўтказишга тайёр

"Биз ҳозир иккинчи босқичидамиз (қисқартиришни). Биринчи босқич 8,6 минг (ҳарбий хизматчи) қисқартирилишини назарда тутади. Иккинчиси, тахминан 4,5 мингни, бу иш октябр ёки ноябр ўрталарида юз бериши мумкин. Биз шу йўлдамиз", - деди Халилзод.

АҚШ президенти Дональд Трамп илгарироқ америка ҳарбийлари сонини 4 мингтагача қисқартириш режасини тасдиқлаган эди.

Феврал ойи охирида Қатарда бўлиб ўтган маросимда АҚШ ва Афғонистон "Толибон" радикал харакати 18 йилдан ортиқ давом этган урушда биринчи тинчлик битимини имзоладилар, бу ҳужжат чет эл қўшинларининг Афғонистондан 14 ой ичида олиб чиқилишини ва асирлар алмашинуви битими тузилгандан кейин афғонлараро мулоқот бошланишини кўзда тутади.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ 2021 йилнинг май ойига келиб Афғонистондан қўшинларни тўлиқ чиқаришни режалаштирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала