Биринчи ярим йилликда бюджет харажатлари 20%га ошди - молия вазири

© Sputnik / Рамиз БахтияровСенат Олий Мажлиса Узбекистана
Сенат Олий Мажлиса Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирусга қарши кураш чора-тадбирлари ҳамда Сардоба сув омборида содир бўлган табиий офат оқибатлари туфайли - давлат бюджети харажатлари 1,2 баравар ошди.

ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикаснинг давлат бюджети харажатлари 2020 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20%га ошди. Бу ҳақида бугун Сенатда бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон молия вазири ахборот берди. 

"Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллиги харажатлари 64,9 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ошган", - дейилган хабарда. 

Ҳисоботдан маълум бўлишига кўра, давлат бюджети харажатлари ошишига Сардоба сув омборидаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш (500 млрд.), Бухоро вилоятида содир бўлган табиий офат туфайли етказилган зарарни қоплаш (162 млрд.)  ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ўз вақтида тўланиши бўлган. 

Бюджет харажатларнинг энг катта қисми - коронавирус тарқалишига қарши кўрилган чора-тадбирлар бўлган. Хусусан ушбу мақсадда 2020 йилнинг 1 июлига қадар Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 5,6 трлн. сўм миқдорида маблағ сарфланган. 

 

 

Янгиликлар лентаси
0