Uzbekistan Airways самолёт бортида амал қиладиган қоидаларни эълон қилди

© Узбекистон хаво йуллариAirbus поставил первый A320neo для "Узбекистон хаво йуллари"
Airbus поставил первый A320neo для Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар бир рейсдан сўнг самолёт махсус воситалар билан яхшилаб тозаланади, барча юзалар ва ашёларга ишлов берилади. Дезинфекция ҳаво кемаси саҳнида ҳам, багаж бўлинмаларида ҳам амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways босқичма-босқич авиақатновлар тикланаётгани муносабати билан COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳаво кемаси саҳнида кўрсатиладиган сервис хизматларига баъзи бир ўзгаришлар киритишга мажбур бўлгани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон Қозоғистон билан мунтазам авиақатновларни расман тиклади

Компания илгари кўрсатилган хизматлардан бирортаси кўрсатилмаётган бўлса, бунинг учун олдиндан узр сўраган ва "биз учун муҳими – йўловчиларимиз ва экипажимиз саломатлиги", - дея қўшимча қилган.

Таъкидланишича, барча экипаж аъзолари парвоздан олдин мажбурий тиббий текширувлар ва ҳарорат ўлчовларидан ўтадилар. Бутун парвоз давомида улар ҳам, барча йўловчилар сингари ниқоб тақиб, ҳимоя қўлқопларини кийишади.

Ҳар бир рейсдан сўнг самолёт махсус воситалар билан яхшилаб тозаланади, барча юзалар ва ашёларга ишлов берилади. Дезинфекция ҳаво кемаси саҳнида ҳам, багаж бўлинмаларида ҳам амалга оширилади.

Самолётнинг йўловчи бўлинмасидаги ҳаво юқоридан пастга қараб айланиб юради, бу эса бошқа қатордаги йўловчилардан бири аксирган ҳолда микротомчиларнинг бошқа йўловчиларнинг нафас йўлларига тушишини истисно қилади, ниқоблардан фойдаланиш эса микроқисмлар тарқалишининг олдини олади. Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолётлари вирус ва бактерияларнинг 99,97% га яқинини ушлаб қолувчи замонавий НЕРА-фильтрлари билан жиҳозланган.

Города мира. Львов - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд ва Львов ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши мумкин

Сув, қулоқчинлар, озиқ-овқат, шунингдек бизнес класс учун йўл ва болалар тўпламлари алоҳида ўрамларда берилади. Кошер таомларидан ташқари бошқа махсус таомларга олдиндан буюртма бериш мумкин.

Борт журналлари ва матбуот нашрлари вақтинча бўлмайди.

"Умид қиламизки, киритилган чекловлар сизнинг парвоздан оладиган таассуротларингизга таъсир кўрсатмайди. Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан, тўлиқ сервис хизматларини кўрсатишга қайтамиз", - дейилади хабарда.

Самолёт саҳнида амал қилиниши лозим бўлган қоида ва тавсиялар:

- бутун парвоз давомида йўловчилар оғиз ва бурунни ёпиб турувчи ниқобларни тақишлари шарт (2 ёшгача бўлган болалардан ташқари);

- қўл юки сифатида сиз аёллар сумкаси, портфель, ноутбук, агар болалар билан саёҳат қилаётган бўлсангиз, болалар учун керак бўладиган ашёлар солинган сумкани олишингиз мумкин. Бошқа барча нарсалар қатновга рўйхатдан ўтилаётган вақтда багажга топширилиши шарт;

Самолет Airbus-320. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Хитой 50та давлат билан авиа-парвозларни тиклади

- ҳаво кемасига чиқариш ижтимоий масофа сақлаган ҳолда амалга оширилади;

- агар йўловчи парвоз пайтида ўзини ёмон ҳис қилса (иситма, йўтал, тумов ва бошқалар), зудлик билан борткузатувчини чақириш тугмасини босиши керак. Экипаж касаллик белгилари бўлган йўловчига қандай муносабатда бўлишга ўргатилган;

- парвоз пайтида ҳаво кемаси саҳнида ҳаракатланишдан тийилиш тавсия этилади. Ҳожатхонага ташриф буюриш учун, унинг бўшлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ёруғлик таблосига эътибор қаратинг, ҳожатхона олдида навбат ҳосил бўлишига йўл қўйманг.

- самолёт ерга қўнганидан сўнг, экипажнинг кўрсатмасига қадар ўриндан туриш ман этилади. Ҳаво кемасидан тушиш ҳам, худди унга чиққандек, ижтимоий масофага амал қилган ҳолда амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0