Миллий гвардия қўмондони қўл жанги федерациясига раҳбар этиб сайланди

© ГУВД г.ТашкентаЗаместитель министра внутренних дел, начальник ГУВД Ташкента генерал-майор Рустам Джураев
Заместитель министра внутренних дел, начальник ГУВД Ташкента генерал-майор Рустам Джураев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги раҳбар ушбу спорт турини мамлакатда янги босқичга олиб чиқиш, уюшмаган ёшлар ўртасида ушбу спорт тури бўйича тизимли мусобақалар ташкил этиш таклифларини билдирган.

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Миллий гвардия қўмондони қўл жанги федерациясига раҳбар этиб сайланди, деб хабар бермоқда жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Новый президент Национального олимпийского комитета Алишер Султанов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Султанов янги лавозимни эгаллади

"Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Оʻзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш видеоселектор шаклида ташкил этилди. Унда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. <...> Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони сифатида фаолият олиб бораётган Джураев Рустам Мирзаевич номзоди таклиф этилди ва йиғилиш делегатлари томонидан бир овоздан сайланди", - дейилади хабарда.

Рустам Джураев федерация раиси лавозимига сайланишида ишонч билдирганларга алоҳида миннатдорлик билдириб, қўл жанги спорт турини мамлакатда янги босқичга олиб чиқиш, бу спорт тури бўйича спортчи ва тренерларга шарт-шароитлар яратиш, мамлакатда уюшмаган ёшлар ўртасида ушбу спорт тури бўйича тизимли мусобақалар ташкил этиш, шунингдек, федерациянинг ҳудудлардаги моддий-техника базасини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган таклифларини билдирган.

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0