Ҳодисалар

Чинозда даҳшатли ЙТҲ: тўрт киши қурбон бўлди, яна икки киши касалхонада

© Пресс-служба ГУБДД МВД УзбекистанаСтрашное ДТП в Ташкентской области: четверо погибли, двое в больнице
Страшное ДТП в Ташкентской области: четверо погибли, двое в больнице - Sputnik Ўзбекистон
34 ёшли “Нексия-3” ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиқдан йўлни қарама-қарши томонига ўтиб кетган. Натижада “Ласетти” билан тўқнашган.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Тошкент вилояти Чиноз туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲ 13 сентябрь куни соат 00:10 ларда тумандаги Кўтарма МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 858-километрида рўй берган.

34 ёшли “Нексия-3” ҳайдовчиси Т.С. рул бошқарувини йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқдан йўлни қарама-қарши томонига ўтиб кетган. Сўнгра 39 ёшли “Ласетти” ҳайдовчиси Ф.Н. билан тўқнашиб кетган. Ҳар иккила ҳайдовчи машинани хавфсизлик камарини тақмаган ҳолда бошқарган.

В Самаркандской области автомобиль сбил 20-летнего пьяного парня, лежавшего на дороге - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Булунғурда йўлда маст ётган ёш йигитни машина босиб кетди

Натижада “Нексия-3” ҳайдовчиси 34 ёшли Т.С., “Ласетти” ҳайдовчиси 39 ёшли Ф.Н. ҳамда ушбу автомобиль йўловчилари 40 ёшли Э.Х. ва 25-30 ёшлардаги аёл (шахсига аниқлик киритилмоқда) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Шунингдек, “Ласетти” йўловчилари 29 ёшли К.Б. ва 44 ёшли Ю.Ҳ.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Булунғур туманида  йўлда ётган 20 ёшли йигитни машина босиб кетгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала