Дунёда

Путин ва Лукашенко бугун Сочида учрашади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Белоруссии А. Лукашенко в Сочи
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Белоруссии А. Лукашенко в Сочи - Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин ва Александр Лукашенко 14 сентябр куни Сочида бўлиб ўтадиган учрашувда икки томонлама муносабат ва стратегик шерикликни ривожлантиришнинг асосий масалаларини муҳокама қиладилар.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Россия ва Белоруссия президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко 14 сентябр куни Сочида бўлиб ўтадиган учрашувда икки томонлама муносабатлар ва стратегик шерикликни ривожлантиришнинг асосий масалаларини муҳокама қиладилар, деб хабар қилди Кремл матбуот хизмати.

"Савдо-иқтисодий, энергетика, маданий-гуманитар соҳаларда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга, шунингдек, Иттифоқ давлат доирасидаги интеграцион жараёнларни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган", - дейилган хабарда.

Россия-Белоруссия муносабатлари иттифоқчилик ҳамкорлик хусусиятига эга: томонлар 1999 йил 8 декабрда Иттифоқ давлатини ташкил қилиш тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Белорусия Россиянинг стратегик иттифоқчисидир. Бу Россия Федерациясининг ташқи сиёсий концепциясида мустаҳкамланган бўлиб, унда Минск билан стратегик ҳамкорликни кенгайтириш йўналиши минтақавий устувор йўналишлардан бири сифатида тасдиқланган.

Олий ва юқори мартабали раҳбарлар икки томонлама мулоқотларнинг юқори динамикаси Россия учун Белоруссия устувор йўналиш эканлигини далолат бермоқда. Хусусан, 2019 йилда Владимир Путин ва Александр Лукашенко ўртасида 11 марта, ҳукумат раҳбарлари эса 12 марта учрашув ва мулоқот ўтказдилар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала