Навальнийнинг комадан сўнг биринчи фотоси пайдо бўлди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСуд поместил Алексея Навального под домашний арест
Суд поместил Алексея Навального под домашний арест - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир неча кун комада бўлган Навальний ўзига келганидан оила аъзолари даврасида олинган биринчи фотосурати пайдо бўлди.

ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Ижтимоий тармоқларда россиялик мухолифатчи Алексей Навальний комадан ўзига келганидан сўнг олинган биринчи сурати пайдо бўлди. 

"Кеча кун бўйи ўзим нафас олдим" деб, ёзиб қолдирган Навальний ўз яқинлари билан тушган сурат остига. 

Публикация от Алексей Навальный (@navalny)

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Алексей Навальний Омск шаҳрида оғир заҳарланишда гумон қилиниб касалхонага ётқизилган эди. Ўшанда шифокорлар унинг организмида моддалар алмашинуви бузилиши ва шакар миқдори кескин ошишини қайд этишган эди. 

Шундан сўнг Навальний Германиядаги Шарите хусусий клиникасига махсус самолёт билан олиб кетилди. Шундан сўнг Германия расмий манбаалари Навальний "Новичок" жанговар заҳарловчи моддасининг янги тури билан "заҳарланган" деб баёнот беришди. Шундан сўнг ОЗХОнинг Швеция ва Франциядаги лабораториялари Германия ташҳисини тасдиқлашди. 

Москва бунга жавобан ташҳислар натижаларини, заҳарли модда борлигини тасдиқлашни сўраб қилган мурожаатлари Германия томонидан ҳалигача жавобсиз қолмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0