Эртадан Ўзбекистонда ҳаво салқинлашади

© Sputnik / Алексей Савостин / Фотобанкка ўтишОтдыхающие в усадебном парке "Суханово" в Московской области.
Отдыхающие в усадебном парке Суханово в Московской области. - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарорат кечаси 10-15 даражагача, кундузи 22-27 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 5-7 даражага пастдир.

ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. 17-18 сентябрда салқин ва кам нам ҳаво бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.

Изображение коронавируса SARS-CoV-2(обозначен желтым цветом), который поражает клетки человека - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Коронавирусни тўлиқ йўқ қилувчи модда топилди

"Бугун, 16 сентябрдан республиканинг шимолий туманларига Волгабўйидан салқин ва кам нам ҳаво оқими киришни бошлайди. Кун давомида бу оқим мамлакатимизнинг шимоли ва чўл зонасидан ўтади ва булутлиликнинг ортиши ва кундузги ҳароратнинг 20-25 даражагача пасайишига олиб келади", - дейилади хабарда.

17-18 сентябрда салқин ва кам нам ҳаво бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Ҳамма жойда булутлилик ортади, қисқа муддатли ёмғирлар фақат республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даражагача, кундузи 22-27 даражагача пасаяди, бу иқлимий меъёрдан 5-7 даражага пастдир.

Совуқ ҳаво фронти ўтиши натижасида 16-17 сентябрь кунлари республика бўйича шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

19 сентябрда жануби-ғарбий иссиқ ҳаво совуқ оқимни сиқиб чиқаришни бошлайди ва кундузги ҳарорат 1-2 даражага кўтарилиб, 25-30 даражани ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала