Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Россия

Ҳиндистон коронавирусга қарши Россия вакцинасининг 100 млн дозасини харид қилади

© Sputnik / AFK Sistema / Фотобанкка ўтишПроизводство вакцины от COVID-19 на фармацевтическом заводе "Биннофарм"
Производство вакцины от COVID-19 на фармацевтическом заводе Биннофарм - Sputnik Ўзбекистон
Етказиб бериш 2020 йил охирида клиник тадқиқотлар натижалари ва вакцина Ҳиндистонда рўйхатга олингандан сўнг бошланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг 100 миллион дозасини Ҳиндистон фармацевтика компаниясига етказиб беришга келишиб олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Вакцинация от кори - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси иштирокчиларига тавсиялар эълон қилинди

Гап етакчи ҳинд фармацевтика фирмаларидан бири Dr. Reddy's Laboratories Ltd (Dr. Reddy's) ҳақида бормоқда.

“Етказиб бериш 2020 йил охирида клиник тадқиқотлар натижалари ва вакцина Ҳиндистонда рўйхатга олингандан сўнг бошланиши мумкин”, - дейилган хабарда.

Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина дунёда биринчи бўлиб 11 август куни рўйхатга олинди ва у “Спутник V” деб номланди.  8 сентябрь куни у кенг муомалага чиқарилди. 9 сентрябрь куни эса у билан Москвада кўнгиллиларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала