Жиззахда 9-синф ўқувчиси дарс пайтида тўсатдан вафот этди

© AFP 2023 / TOBIAS SCHWARZШкола
Школа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йили бошланишининг биринчи кунида 9-синф ўқувчиси дарс вақтида тўсатдан вафот этди.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йили бошланишининг биринчи кунида 9-синф ўқувчиси дарс вақтида тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар қилинди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 3-соат  информатика дарсида юз берган. Дарс тугашига 15 дақиқа қолганда ўқувчи қиз ҳушидан кетган.

Мактаб директори ўринбосари Дилноза Ҳотамованинг сўзларига кўра, дарс вақтида вафот этган 9-“в” синф ўқувчисининг ҳолати эрталаб мактабга келганида жуда яхши, тана ҳарорати ҳам жойида бўлган. Барча ўқувчилар қаторида антисептик воситалар билан зарарсизлантирилган.

Шу куни “Хаваслик” Қишлоқ врачлик пункти шифокоралари 1-синф ўқувчиларини эмлаш учун мактабга келган бўлган. Улар хушидан кетган ўқувчи қизга биринчи ёрдам кўрсатишган.

Воқеа жойида бўлган ҚВП шифокори Шаҳбоз Усмонов қизда биринчи ҳаётлик белгиларини текшириб, ҳеч қандай белги кўринмаган бўлса-да, унга ўпка-юрак реанимациясини амалга оширган.

15 дақиқалик реанимация ҳаракатидан кейин ҳам беморда ҳаётлик белгилари тикланмаган. Бундан ташқари, ўқувчи қизга ташқи юрак массажи қилинган ва сунъий нафас бериб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо бунинг фойдаси бўлмаган.

Қайд этилишича, ўқувчи қизнинг тўсатдан вафот этиши юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан суриштирув ва экспертиза ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги иккита мактаб очилганидан икки кун ўтиб ўқитувчиларда коронавирус аниқлангани боис карантинга ёпилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0