Япония ва Корея билан даромад солиқларига оид шартнома тасдиқланди

CC BY-SA 2.0 / Ken Teegardin / Калькулятор
Калькулятор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея билан даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортишнинг олдини олишга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияни тасдқилади.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея билан билан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этувчи солиқ конвенциясини тасдиқлади. Бу ҳақида Norma.uz хабар қилмоқда. 

Ўзбекистон президенти 15 сентябр куни солиққа доир ПҚ-4826 ва ПҚ-4827-сонли қарорларни имзолади. Уларда ап қуйидаги ҳужжатлар кучга кириши тасдиқланган:

  • Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида 2019 йил 19 декабрда Токио шаҳрида имзоланган Даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги конвенция;
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 11 февралда имзоланган Икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 2019 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган баённома.

Ҳужжатлар 16 сентябрдан кучга кирди. Ташқи ишлар вазирлигига мазкур халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари Ўзбекистон томонидан бажарилганлиги тўғрисида бизнинг хорижий ҳамкорларимизга тегишли хабарнома йўллаш топширилди, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0