Россия

Путин Беларусга “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш муҳлатини белгилашни топширди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел совещание по вопросам обеспечения технического переоснащения Вооруженных сил
Президент РФ В. Путин провел совещание по вопросам обеспечения технического переоснащения Вооруженных сил - Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти ҳукуматга 15 октябрга қадар Беларусга “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш муҳлатини белгилаш бўйича топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга 15 октябрга қадар Беларусга “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш муҳлатини белгилаш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида хабар қилинди.

Производство вакцины от COVID-19 на фармацевтическом заводе Биннофарм - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
Рус вакцинасини йўқ қилиш: катта сиёсатнинг кичик ўлжаси

“Беларусь Республикасига “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш муҳлати белгилансин”, - дейилган топшириқда.

Таъкидланишича, бу ҳақдаги ҳисобот 2020 йил 15 октябрга қадар тақдим этилиши даркор.

Шунингдек, Путин ҳукуматга Беларуснинг маҳаллий вакцинанинг рўйхатга олингандан кейинги синовларда иштирок этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш топшириғини берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларусь коронавирусга қарши Россия вакцинаси синовларини бошлаётгани хабар қилинган эди.

Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина дунёда биринчи бўлиб 11 август куни рўйхатга олинди ва у “Спутник V” деб номланди.  8 сентябрь куни у кенг муомалага чиқарилди. 9 сентябрь куни эса у билан Москвада кўнгиллиларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала