Жамият

Ўзбекистон ва Тожикистон янги автотранспорт йўналишларини очишни муҳокама қилди

© © Sputnik / Амир ИсаевТаксисты на границе между Узбекистаном и Таджикистаном, архивное фото
Таксисты на границе между Узбекистаном и Таджикистаном, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги автотранспорт йўналишлари очилиши мумкин. Икки давлат мутасаддилари ушбу масалани муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Душанбе шаҳрида Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим ва Ўзбекистон транспорт вазири биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамовнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Тожикистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги транспорт алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. 

Таъкидланишича, учрашувда икки дўст ва қардош мамлакатлар ўртасида йўловчилар ва юк ташишни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилган.

“Хусусан, томонлар йўловчилар ва юк ташишни кўпайтириш, темир йўл соҳасидаги ҳамкорлик  ҳамда янги автотранспорт йўналишларини очиш масалаларини муҳокама қилди”, - дейилган хабарда.

Тожикистонлик вазир сўнгги ойларда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият автотранспорт қатнови ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун қай даражада муҳимлигини кўрсатганини таъкидлади. 

Лепешка с изображением таджикского и узбекского флагов - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-саноат палаталари ҳамкорликни кучайтиришга келишди

Азим Иброҳим шу муносабат билан  ушбу йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-саноат палаталари ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олгани хабар қилинган эди.

18 сентябрь куни ҳукуматнинг иқтисодий блоки ходимлари ҳамроҳлигида 172 нафар йирик бизнес вакилларидан иборат Ўзбекистон ишбилармонлар делегацияси Душанбега ташриф буюрган эди.

Янгиликлар лентаси
0