Жамият

Зарарли нонушта: врач энг хавфли маҳсулотларни маълум қилди

© CC0 / strecosa Блюда на шведском столе
Блюда на шведском столе - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россиялик парҳезшунос-шифокор Инна Кононенко нонушта учун хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Шифокор-парҳезшунос Инна Кононенко нонушта вақтида истеъмол қилинса, соғликка зарар етказиши ва семиришга олиб келиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларни маълум қилди.

Сбор урожая хурмы  - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шифокор хурмонинг фойдали ва зарарли томонлари ҳақида гапирди

Биринчи навбатда шифокор тез пишар бўткаларни  эрталабки рациондан чиқариб ташлашни тавсия қилди, чунки улар қондаги шакар миқдорини кескин ошириб, инсулин чиқишини қўзғатади.

"Натижада, ошқозонда бу бўтқа, қонда глюкоза йўқ, одам яна овқат истеъмол қилишни истайди", - дея тушунтирди у.

Шунингдек, "зарарли нонушта"лар рўйхатига сут ёки шарбат билан муссли ва ёрмалар, мураббо билан бутерброд ва тостлар киради.

Бундан ташқари, Кононенко шарбат ва смузи фойдаси ҳақидаги афсонани рад этди. Унинг сўзларига кўра, улар таркибида шакар миқдори жуда кўп. Шунингдек, фруктоза миқдори эса меванинг турига боғлиқ.

"Бир томондан - глюкоза, иккинчидан - фруктоза. Фруктозанинг ҳаммаси тезда жигарга ўтади, у ерда у жигар ёғига айланади. Бундан вазн орттирамиз", - деб хулоса қилди мутахассис.

Янгиликлар лентаси
0