ЭФИР ЯКУНЛАНДИ. Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши

Oбуна бўлиш
Бугун, 23 сентябрь куни, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси етмиш бешинчи юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев иккинчи бўлиб, Босния ва Герцеговина президентидан сўнг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев чиқиши давомида халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этади.

Қолаверса, Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.

Мирзиёев минтақада ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш масалалари каби замонавий хатар ва таҳдидларга қарши қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0