Ўзбекистонда IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгарди

© Foto : pixabay.com / terimakasih0Руки с мобильными телефонами
Руки с мобильными телефонами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён IMEI кодлар фақат сим карта эгаси номига рўйхатга олинади. Ушбу чора учинчи шахслар паспортига телефон кодларини рўйхатдан ўтказишни олдини олишга қаратилган. 

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. UZIMEI тизими оператори уяли авлоқа телефонларини рўйхатдан ўтказиш тартибига ўзгартириш киритди. 

Бундан буён IMEI кодни рўйхатдан ўтказгандан телефон рақами ариза берган кишининг номида бўлиши керак. Ушбу чора учинчи шахслар паспортига телефон кодларини рўйхатдан ўтказишни олдини олишга қаратилган. 

Айни дамда мобил телефонлар IMEI-кодини рўйхатдан ўтказишнинг қуйидаги услублари мавжуд:

  • Уяли оператор саҳифасида;
  • 1170 рақамига СМС юбориш орқали;
  • *1170# - USSD-запрос орқали;
  • Давлат хизматлари ягона портали орқали;
  • UZIMEI операторлари орқали;
  • почта орқали. 

Шуниси муҳимки: SIM-карталар алмасшса ҳам IMEI-кодлар бир маротаба рўйхатдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Божхона қўмитаси ва ИИВ мобил қурилмаларнинг IMEI-кодлари бегона шахслар номига рўйхатдан ўтказилгани ҳолатлари аниқланганини ва ушбу ҳолат юзасидан тергов олиб борилаётганини хабар қилган эди. 

 

Янгиликлар лентаси
0