Сиёсат

АҚШ Лукашенкони президент сифатида тан олмади, Туркманистон эса табрик йўллади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Белоруссии А. Лукашенко
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Белоруссии А. Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон
Александр Лукашенко кеча олтинчи маротаба Беларус президенти вазифаларини расман бажаришга киришди. Шу муносабат билан ЕИ давлатлари Лукашенкони тан олмасликлари хусусида расмий баёнот билан чиқиш қилдилар

ТОШКЕНТ, 24 сн - Sputnik. Куни кеча, чоршанба куни Минскда президент Александр Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Тадбир деярли махфий ўтди деса ҳам бўлади, негаки ҳукумат ҳеч кимни олдиндан хабардор қилмаган эди.

Президент Белоруссии Александр Лукашенко на церемонии инаугурации в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Лукашенко Беларусь президенти вазифасини бажаришга киришди

Давлат телевидениеси ҳам инаугурация жараёнидан тўғридан-тўғри эфир олиб бермади.

Эслатиб ўтамиз, МСК маълумотларига кўра, Лукашенко бўлиб ўтган президент сайловларида 80,1 % фоиз овоз олган.

Инаугурация маросимидан сўнг 27та европа давлатлари Лукашенкони Беларуснинг қонуний президенти сифатида тан олишдан бош тортдилар. Словакия ЕИ давлатларидан биринчи бўлиб Лукашенкони президент сифатида тан олмаслиги тўғрисида баёнот билан чиқди. Сўнгра Чехия, Литва, Польша, Латвия, Эстония, , Буюк Британия, Канада, Дания ҳам худди шундай позицияни билдирди. 

Орадан сал ўтиб, ГФР вазирлар маҳкамаси расмий вакили Штеффен Зайберт канцлер Ангела Меркель томонидан ҳам Лукашенко номига табрик телеграммаси юборилишига умид қилиш керак эмаслигини айтди. Берлиннинг расмий позициясига кўра, Беларусда бўлиб ўтган сайловлар "демократик сайловларнинг минимал талабларига мутлақо мос равишда ўтмаган". Бундан ташқари, Германия Лукашенко ва унинг аппарати тинч намойишчиларга қарши зўравонликни қўллашни бас қилишлари лозимлигини қайд этганди.

Митинг в поддержку действующего президента Белоруссии А. Лукашенко в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Лукашенко 5 ноябрдан президент сифатида тан олинмайди - Европарламент

ЕИ давлатлари Беларусга нисбатан санкциялар киритишга келишдилар.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Европа давлатларига қарши чиқди ва МДҲ мамлакатлари орасида биринчи бўлиб Лукашенкога табрик йўллади. Лукашенкони президент сифатида, шунингдек, Россия, Хитой, Туркия, Сурия, Қозоғистон ва Қирғизистон тан олган.

Россия "махфий инаугурацияга" бу Беларуснинг ички иши, дея изоҳ берган.

Сал кейин Украина ва АҚШ ҳам Беларусда бўлиб ўтган президент сайловлари натижаларини тан олмасликлари ҳақида баёнот билан чиқишди.

Ўз навбатида, президентликка собиқ номзод Светлана Тихановская ҳозирда ўзини Беларус халқи томонидан сайланган "ягона етакчи" дея атамоқда.

Кандидат в президенты Беларуси Светлана Тихановская во время предвыборного митинга в парке Дружбы Народов в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Сиртқи кредит? Тихановская Европа иттифоқидан ёрдам пакети хусусида келишувга эришди

Беларусда Лукашенконинг инаугурациясидан кейин янги норозилик акциялари бошланган. Мамлакат полициячилари норозилик намойишчилари иштирокчиларини водометлар ёрдамида тарқатмоқда.

Беларусда оммавий норозилик акциялари 9 августдан кейин, бўлиб ўтган президент сайловларида амалдаги етакчи Александр Лукашенко ғолиб чиққанидан сўнг бошланган эди. МСК маълумотларига кўра Лукашенко 80,1 % овоз олган. Биринчи кунларда акциялар куч тузилмалари томонидан бостирилди, норозичиларга нисбатан кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранаталари, водометлар, резинали ўқлар қўлланилди. Расмий маълумотларга кўра, биринчи кунларда 6,7 минг киши қўлга олинган. Республика ИИВ маълумотларига кўра, тартибсизликлар давомида юзлаб инсонлар жабрланган, шу жумладан, 130 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам. Сайловлар якунлангач бир ой давмида акциялар ҳам иш ҳам дам олиш кунлари ўтказилди. Лукашенконинг тарафдорлари ҳам уни қўллаб-қувватлаб тадбирлар ўтказиб келмоқдалар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала