Жамият

Бугун Самарқандда яна 3та чартер кутиб олинди

© Uzbekistan AirwaysЧартерный рейс из Санкт-Петербурга
Чартерный рейс из Санкт-Петербурга - Sputnik Ўзбекистон
Бугун Санкт-Петербургдан Самарқандга 3та чартер парвозлари билан 900 нафар Ўзбекистон фуқаролари олиб келинди.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Бугун 24 сентябр куни Самарқанд аэропортида 3та чартер парвоз кутиб олинди, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airports.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан учиб келган ушбу парвозлар орқали 900 нафар Ўзбекистон фуқаролари ватанига қайтарилди. Парвозлар iFLy ва Azur авиакомпаниялари ҳаво кемаларида амалга оширилди. Самолётлар маҳаллий вақт билан соат 07:42, 08:42 ва 11:04 да кутиб олинди.

Автобусы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик мигрантларни Россиядан қайтариш мақсадида 15та автобус йўлга чиқди

Парвозга фақат 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда, ПЗР анализи орқали текширилиб, коронавирус йўқ деган маълумотномаси бўлган фуқароларга рухсат берилди. Шунингдек, учиб келган фуқаролар белгиланган тартибда 14 кун давомида уй ёки меҳмонхоналарда ўзини-ўзи яккалаш мажбуриятини олган.

Эслатиб ўтамиз, кечагина Самара вилоятида Россия-Қозоғистон ченгараси яқинида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Самарқанддан 15 та автобус йўлга чиққани ҳақида хабар берган эдик. Ундан ташқари Россиянинг турли шаҳарларидан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун чартер парвозлари ҳамда поездлар қатнови ташкил қилинган. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала