Нью-Йоркда ўзбек мактаби очилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишУолл-стрит, Нью Йорк
Уолл-стрит, Нью Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШдаги биринчи ўзбек мактабининг очилишида Нью-Йоркдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ва “Маҳалла USA” диаспора ташкилоти томонидан ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри Бруклин мавзесида (АҚШ) “Зиё Арт” ўзбек мактаби иш бошлади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ. 

16 Avenue О, Brooklyn NY 11204 манзили бўйича жойлашган мактабнинг расмий очилиш маросими 19-сентябрь куни бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ва “Маҳалла USA” диаспора ташкилоти билан биргаликда ташкил этилган.

АҚШдаги биринчи ўзбек мактабида дарслар шанба ва якшанба кунлари ўзбек тилида қуйидаги фанлар бўйича олиб борилади: “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Одобнома”, “Тасвирий санъат”, “Шахмат” ва “Математика”.

Ўқув жараёнида Ўзбекистондан олиб келинган дарсликлардан фойдаланилади. Дарслар танлов асосида ишга қарбул қилинган малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади. 

Очилиш маросимида Нью-Йоркдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси Ўзбекистон Ҳукумати номидан мактаби кутубхонаси фондига китоблар ва бадиий адабиётларни топширди.

Айтиш жоизки, дунёнинг йирик шаҳарларида шанба ва якшанба кунлари ишлайдиган хорижий тилли мактаблар одатий ҳол. Ушбу мактабларда асосан хорижий экспатларнинг фарзандлари қўшимча таълим олади. Ўзбек мактаблари ҳозирча фақат АҚШ ва Австралияда бор.

 

Янгиликлар лентаси
0