Россия

COVID-19: Москвада касалланиш кескин ошди

© Sputnik / Vladimir Pesnya / Фотобанкка ўтишЖенщина в защитной маске в вагоне поезда на станции метро "Новокузнецкая" в Москве
Женщина в защитной маске в вагоне поезда на станции метро Новокузнецкая в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўн кундан буён Россия пойтахтида коронавирус билан касалланиш кўпаймоқда. Бир неча ойдан илгари кўрсатгич 600-700 тага тушган бўлса, бугунга келиб 2000 мингтадан ошиб кетди.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Россияда ўтган кун давомида 7867 та янги коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Шулардан 2016 таси Москвада. Бу ҳақда Москва тезкор штаби хабар қилмоқда.

Россияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 151 438 нафарга етган. Улардан 943 218 нафари бу касалликни енгган. 20 324 киши вирус қурбонига айланган.

Презентация поезда метро нового поколения Москва-2020 - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Москвада ўзини ўзи яккалаш тартиби яна кучайтирилди

Москвада коронавирус билан касалланганлар 285 776 нафарни ташкил этмоқда. 245 131 киши тузалиб кетган. 5164 киши коронавирусдан вафот этган.

Ўн кундан буён Россия пойтахтида коронавирус билан касалланиш кўпаймоқда. Бир неча ойдан илгари кўрсатгич 600-700 тага тушган бўлса, бугунга келиб 2000 мингтадан ошиб кетди.

Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россияда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кўпайиши фуқароларнинг санитария-гигиена талабларига риоя қилмай қўйганликлари ва ўткир респиратор инфекциялари мавсуми бошлангани билан боғлиқлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада шаҳар мэри фармони билан 28 сентябрдан бошлаб коронавирусга қарши кураш чоралари кучайтирилиши хабар қилинган эди.

Worldometers маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 32 миллиондан зиёд  киши коронавирус юқтириб олган. Қурбонлар сони 1 миллионга яқинлашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала