“Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари маълум бўлди

Oбуна бўлиш
“Туризм фидойиси” кўкрак нишони йилда бир марта топширилади ва совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди.

ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун таъсис этилган “Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари маълум бўлди. 

Ушбу кўкрак нишони билан Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар соҳа ривожига қўшаётган хизматлари ва фаол тарғибот ишлари учун мукофотланади.

В связи с пандемией исторические объекты опустели - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда туризм қандай жонланмоқда – фото

Мукофотлар, кеча 27 сентябрь халқаро Туризм кунида топширилди. 2020 йилда ушбу мукофот билан тақдирланганлар орасида япониялик кинорежиссер, туркиялик мутахассис, хорижда ўзбек таомлари ресторани очган тадбиркор, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси, бир қатор туризм объектлари ва турфирма раҳбарлари ҳамда давлат хизматчилари бор. Тақдирларганларнинг рўйхати билан батафсил Туризмни ривожлантириш қўймитаси саҳифасида танишиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу мукофот Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори билан таъсис этилган эди. “Туризм фидойиси” кўкрак нишони йилда бир марта топширилиб, совриндорлар сони 20 нафардан ошмайди. 

Янгиликлар лентаси
0