Ҳодисалар

Андижонда юк машинаси икки қизалоқни босиб кетди

© Следственный департаментВодитель на грузовике сбил двух детей в Андижанской области - фото
Водитель на грузовике сбил двух детей в Андижанской области - фото - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Андижонда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Қирғизистон фуқароси 10 ва 3 яшар қизалоқларни босиб кетиб, хонадонга бориб урилди. Натижада ҳар икки қизалоқ ва ҳайдовчи қурбон бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Андижон вилоятида “Volvo” ҳайдовчиси икки кишининнг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси 28 сентябрь Булоқбоши тумани “Саноат” МФЙ, Гастрол кўчасидан ўтган “Булоқбош-Андижон” автомашина қатнов йўлида рўй берган. Қирғизистон фуқароси 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л. “Volvo” автомашинасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Сўнгра йўлнинг четида ҳаракатланиб келаётган пиёдалар 10 ёшли Б.А. ва 3 ёшли К.Н.ни босиб ўтиб, шу ердаги хонадонларнинг бирига бориб урилган.

© Следственный департаментВодитель на грузовике сбил двух детей в Андижанской области - фото
Андижонда юк машинаси икки қизалоқни босиб кетди - Sputnik Ўзбекистон
Водитель на грузовике сбил двух детей в Андижанской области - фото

ЙТҲ натижасида пиёдалар Б.А. ва Қ.Н., ҳамда ҳайдовчи Ш.Л.лар вафот этишган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига ўтказилган.

Янгиликлар лентаси
0