Хорижда Ўзбекистон ОТМнинг илк филиали очилади

Oбуна бўлиш
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти биринчилардан бўлиб хорижий мамлакатларда ўз филиалини очган ОТМ бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Ўзбекистондаги хорижий мамлакатларда ўз филиалини ташкил этган илк олий таълим муассасасига айланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Институт Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридан 20 км узоқликда жойлашган Ноида халқаро университети базасида ўз филиалини ташкил этиш бўйича меморандум имзолади. 

Унга биноан 2020-2021 ўқув йилидан институт профессор-ўқитувчилари МББС (Тиббиёт ва жарроҳлик бакалаври) дастури асосида ўқишга қабул қилинган Ҳиндистон фуқароларига ўз мамлакатларида таълим беришади. 

Замминистра высшего и среднего специального образования Узакбай Бегимкулов - Sputnik Ўзбекистон
Янги Ўзбекистон талабаси қандай бўлиши керак? ОЎМТВ вазир ўринбосари билан суҳбат

Келишувга биноан, Ноида халқаро университети таълим жараёни учун зарур инфратузилма, моддий-техник база, ўқув лабораториялари ҳамда клиник базалардан фойдаланиш бўйича ёрдам кўрсатади. Ўқишга қабул қилинган талабалар биринчи икки йилни Ҳиндистонда, қолган 3 йилни эса Бухорода ўтказишади. 

Бухоро давлат тиббиёт институти, Ноида халқаро университети ҳамда "PeopleHive" компанияси ўртасида имзоланган ушбу уч томонлама меморандум Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг халқаро жозибадорлигини таъминлашда, таълим экспорти орқали институт моддий барқарорликни оширишда ҳамда халқаро рейтингларда ўрин эгаллашига асосий восита бўлиб хизмат қилади.

Бухоро давлат тиббиёт институти 2019 йилда Ҳиндистон фуқароларига таълим бериш ҳуқуқини берувчи Тиббиёт кенгаши аккредитациясидан ўтган эди. Ўтган ўқув йилида 50 га яқин Ҳиндистон фуқаролари ўқишга қабул қилинган.

Янгиликлар лентаси
0