Ўзбекистон ва Тожикистон қандай қилиб ўзаро товар айланмасини 1 млрд $ га етказиши мумкин

© © из личного архива Умарова ХоджамахмадаХоджамахмад Умаров, эксперт Института экономики и демографии АН РТ
Ходжамахмад Умаров, эксперт Института экономики и демографии АН РТ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Фанлар академияси Иқтисодиёт ва демография институти бўлим мудири, иқтисод фанлари номзоди Ҳожамаҳмуд Умаров икки республика ўртасида ўзаро товар айланмасини ошириш имкониятлари хусусида сўзлаб берди.

Экспертнинг фикрига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўзаро товар айланмасини ошириш салоҳияти юқори даражада.

Мутахассис Совет Иттифоқи парчаланиб кетгандан сўнг Тожикистонда Ўзбекистон ҳукуматининг майли йўқлиги туфайли республика билан ҳамкорлик қилиш кайфияти кескин пасайиб кетганини қайд этди. Аммо ҳокимият тепасига янги президент келгандан сўнг ҳар икки томон ўз муносабатларини ривожлантиришга астойдил бел боғлашди.

“Ўзбекистон Тожикистонга катта ҳажмда табиий газ етказиб бериши мумкин, бунинг устига ҳозир Хоразм ва Қорақалпоғистонда янги газ конлари очилди”, - дейди Умаров.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов встретился с вице-премьер-министром Кыргызстана Акрамом Мадумаровым - Sputnik Ўзбекистон
Арипов: Тожикистон билан ўзаро товар айланмасини 1 млрд $ га етказиш имкониятига эгамиз

Мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистон Тожикистонга турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ҳамда қўшни республикага темир йўлларни модернизация қилишга ёрдам бериш имкониятига эга.

“Ҳозирда Тошкент ва Бухоро ўртасида ҳаракатланаётган тезюрар поездлар келажакда Душанбе шаҳригача ҳам ҳаракатланишни бошлайди”, - дея фикр билдирди эксперт.

Ҳожамаҳмуд Умаровнинг сўзларига кўра, Тожикистон ўз навбатида кўплаб маҳсулот турларини ўзбек бозорига етказиб беришни кўпайтириши мумкин.

“Ўзбекистонда юқори сифатли цемент танқис. Тожикистон бу борзорга уч миллион тоннадан зиёд цемент етказиб бериш имкониятига эга. Бундан ташқари, Тожикистонда электр энергияси керагидан ортиқча ишлаб чиқарилади. Ёз мавсумида Ўзбекистонга уч миллиард киловатт-соатгача электр энергиясини узатишимиз мумкин”, - дея таъкидлади Умаров.

У келажакда ҳар икки мамлакат меҳнат миграцияси соҳасида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур деб ҳисоблайди. Чунки ҳозирда юқори малакали ишчи кучига доимий талаб мавжуд.

Эскпертнинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Как Узбекистан и Таджикистан смогут увеличить продажи до $1 млрд — эксперт
Янгиликлар лентаси
0