Жамият

Қирғизистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга қандай талаб қўйилган

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишФлаг Кыргызстана
Флаг Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон
ПЗР тест натижалари бўлмаган тақдирда ёки коронавируснинг клиник аломатлар мавжуд бўлганда Қирғизистон ҳудудига кириш тақиқланади.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Қирғизистон ҳукуматининг қарорига кўра, хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга сўнгги 72 соат ичида ўтказилган коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатувчи ПЗР тести натижалари тақдим этилгандан сўнг Қирғизистонга учадиган самолёт бортига чиқишга рухсат этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Қирғизистон чегарасини автомашиналарни ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтишда сўнгги 120 соат ичида ўтказилган COVID-19 учун ПЗР тестининг манфий натижаларини тақдим этиши шарт.

Контрольно-пропускной пункт  на границе c Кыргызстаном - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарадаги ўтказиш пунктларини очди

Тегишли тест натижасининг талаб қилинган муддати объектив сабабларга кўра тугаган тақдирда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар борган жойида ПЗР тестидан ўтиши керак бўлади. ПЗР тест натижалари бўлмаган тақдирда ёки коронавируснинг клиник аломатлар мавжуд бўлганда Қирғизистон ҳудудига кириш тақиқланади.

Вазирлик Қирғизистонга боришни режалаштираётган фуқароларга буни инобатга олишни тавсия қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1 октябрдан бошлаб барча халқаро авиа, темир йўл ва автойўл қатновларини тиклайди. Шунингдек, “Uzbekistan Airways” Тошкент ва Бишкек ўртасидаги парвозлар сонини кўпайтиради. Ўзбекистон фуқароларининг Қирғизистон ҳудудига киришига 1 сентябрдан бошлаб рухсат берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала