Жамият

Бир суткада 465 кишида коронавирус қайд этилди

© AFP 2022 / RONALDO SCHEMIDTПробирка
Пробирка - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда сўнгги сутка давомида касалланганлар сони 465 кишини ташкил қилди. Аксарият беморлар Тошкет ва Наманганда аниқланган.

ТОШКЕНТ, 2 окт - Sputnik. Ўзбекистонда 2 октябрь соат 10:00 ҳолатига коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 454 нафарни ташкил қилди.

Сўнгги 8 соат ичида қайд этилган ҳолатлар сони 164 кишини ташкил қилди:

  • 93 нафари Тошкент шаҳрида,
  • 25 нафари Наманган вилоятида,
  • 18 нафари Бухоро вилоятида,
  • 15 нафари Жиззах вилоятида,
  • 8 нафари Тошкент вилоятида,
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги суткада 465 кишида коронавирус қайд этилган.  

Республикада вирусдан соғайганлар сони 53 955 нафарни (94%) ташкил қилмоқда. 3027 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Сўнгги сутка давомида коронавирусдан вафот этганлар сони 2 кишини ташкил қилди. Касалликнинг жами қурбонлари сони 472 кишини ташкил қилди. 

Янгиликлар лентаси
0