Ўзбекистонда коронавирус: 2 октябрь асосий хабарлари

© Sputnik / Медиабанкка ўтишГородская клиническая инфекционная больница в Казахстане
Городская клиническая инфекционная больница в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 356 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 646 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Российские врачи вернулись на родину после 2х недель пребывания в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик шифокорлар миссияси якунланди

Бир сутка давомида 356 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 646  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 156 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 383 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 54 338 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоиз.

Айни пайтда 2 834 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 474 киши пандемия қурбони бўлди.

Россиялик шифокорлар ўз миссиясини якунлади

Россиянинг энг нуфузли эпидемиолог, пульмонолог, анестезиолог-реаниматолог, инфекционист, рентгенолог, терапевт, хирург, лаборатор диагностика мутахассислари ҳамда анестезист ҳамширалардан иборат 35 нафар тиббиёт ходимлари икки ҳафта давомида Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, республика шифокорлари билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашдилар.

Пробирка - Sputnik Ўзбекистон
Бир суткада 465 кишида коронавирус қайд этилди

Россиялик шифокорлар ўз миссияси якунлади. Кузатишга бағишланган тадбир давомида делегация раҳбари Константин Покровский ва анестезиолог-реаниматолог шифокор Ирина Мачулинага “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони топширилди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 34,4 миллиондан ошди, 1 миллиондан ортиқ  киши вафот этди, 25,6 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,5 млн), Ҳиндистонда (6,3 млн), Бразилияда (4,8 млн).

Янгиликлар лентаси
0