Дунёда

Тадқиқотчи олим ўзини 5 минг чивинга чақтирди - видео

© Commons.wikimedia / Jim GathanyМалярийные комары — род насекомых, переносчиков малярийных плазмодиев
Малярийные комары — род насекомых, переносчиков малярийных плазмодиев - Sputnik Ўзбекистон
Денге безгаги касаллигини ўрганиш бўйича тадқиқотда Австралиянинг Мельбурн университети энтомологи Перран Росс қўлларини минглаб чивинларга чақтирди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Денге безгаги касаллигини ўрганиш бўйича тадқиқотда Австралиянинг Мельбурн университети энтомологи Перран Росс қўлларини минглаб чивинларга чақтирди. Бу ҳақда The Washington Post хабар қилди.

Чивинларга атайлаб касалликни юқишини тўсадиган - вольбахия бактериялар юқтирилди. Олим ва унинг жамоаси ҳар куни чивинлар билан ишлайди, улар бактерияларнинг ҳашаротларга узоқ муддатли таъсирини кузатиб боради.

Тадқиқотчи ҳар куни қўлларини чивин билан тўлдирилган идишларга солади, ҳашаротлар "қонга тўйиб олишини" кутади.

Энтомолог 5 минг чивин бир вақтнинг ўзида тахминан 16 милилитр қон сўриши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди.

“Лабораторияда чивинлар каламушларни ёки бошқа ҳайвонларни чақишни истамайди - улар фақат қоронғиликда инсоннинг қонини сўришни афзал кўришади", - дея таъкидлади олим.

Тадқиқотда вольбахия нафақат денге безгаги инфекциясини камайтириши, балки бошқа касалликлар билан юқтиришни ҳам чеклаши мумкинлиги аниқланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала