Жамият

Зулфиқор Мусоқов ва 109 ходим “Ўзбекфильм” устидан шикоят қилмоқда

Зулфиқор Мусоқов президент номига ёзилган аризасидан сўнг "Ўзбеккино" унга нисбатан фитна уюштиришга ҳаракат қилганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, режиссер ва сценарист Зульфиқор Мусоқов “Ўзбекфильм” президент номига хат йўллади. Унда режиссер ушбу давлат агентлигида сўнгги йилларда тўпланиб қолган муаммолар ҳақида гапирган.

Оператор и ассистент на съемочной площадке - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
"Ўзбекфильм" киностудиясига янги директор тайинланди

Таниқли кино арбобининг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбек кино санъати бизнесга айлантирилмоқда. Саъатдан тажрибали, қобилиятли ходимлар четлатилмоқда, уларнинг ўрнига соҳадан узоқ кишилар тайинланмоқда, кино санъати учун ажратилган маблағлар бошқа ёки муҳим бўлмаган мақсадларда сарфланмоқда. Натижада кино соҳасига жиддий зарар етказилмоқда. 

Ундан ташқари, режиссернинг президент номига мурожаатидан сўнг уни “Ўзбеккино”га таклиф қилиб унга қарши фитна уюштиришга ҳаракат қилинган.

Ўзбеккино агентлиги ушбу мурожаатларни расман рад этиб, шикоятлар ташкилот "раҳбариятига босим ўтказиш мақсадида" амалга оширилмоқда, дейишган.

Маълум бўлишича, бир неча ой олдин "Ўзбекфильм" ва Ўзбекмультфильм ДУК студияси ходимлари ҳамда бир қатор бошқа киноижодкорлар, жами 109 киши аниқ фактлар асосида Бош вазир номига  мавжуд муаммолар санаб ўтилган хат билан мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Зульфиқор Мусоқов машҳур "Абдуллажон", "Бомба", "Кичкина табиб", "Ватан", "Отам бетоб", "Берлин-Оққўрғон" фильмлари режиссери ва яна ўнлаб фильмлар сценарий муаллифидир. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала