Ҳодисалар

Фарғонада экскаватор билан “Сobalt” автомашинаси тўқнашди

“Hyundai” русумли экскватор маҳаллий йўлдан чап томонга қайрилиб олаётганда “Сobalt” билан тўқнашиб кетган. Натижада “Сobalt” йўловчиси Р.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik.  Фарғона вилояти Риштон туманида “Hyundai” русумли экскаватор ва “Сobalt” автомашинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

ЙТҲ 22 сентябрь куни Темирйўл 2 кўчасида содир бўлган. Т.И. бошқарувидаги “Hyundai” русумли экскваторида маҳаллий йўлдан чап томонга қайрилиб олаётганда “Сobalt” билан тўқнашиб кетган. Натижада “Сobalt” йўловчиси Р.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

© Пресс-служба УВД Ферганской областиВ Фергане столкнулись экскаватор и Сobalt
Фарғонада экскаватор билан “Сobalt” автомашинаси тўқнашди - Sputnik Ўзбекистон
В Фергане столкнулись экскаватор и Сobalt

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов  ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала