Дунёда

Коронавирус юқтириб олган Пётр Порошенко касалхонага ётқизилди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишЭкс-президент Украины, депутат Верховной рады Украины Петр Порошенко
Экс-президент Украины, депутат Верховной рады Украины Петр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Украинанинг собиқ президентига икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Уни Киевдаги касалхоналардан бирида даволашади.

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Коронавирус билан касалланган Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Марина Порошенко маълум қилди.

“Бугун эрим ва қизимиз COVID-19 га қарши курашмоқда. Пётр Алексеевич Киевдаги коронавирус беморларини даволайдиган шифохоналардан бирига ётқизилди. Эримда ўпканинг икки томонлама шамоллаши бўлишига қарамасдан, у кучли иродага эга ва буни касалликка қарши курашда кўрсатмоқда”, - деди у “Европа бирдамлиги ” партиясининг Facebook᾽даги саҳифасида жойлаштирилган видеомурожаатида. 

Пётр Порошенко 29 сентябрь куни коронавирусга топширган тести мусбат чиққани ва уйида даволанаётганини маълум қилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Украинада коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 226,4 минг нафарни ташкил этмоқда. Улардан 100 минг нафари тузалиб кетган. 4397 киши эса вирус қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала