Дунёда

Трамп даволанаётган касалхона олдида шубҳали сумка топилди

© FotoliaРабота американской полиции
Работа американской полиции - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19 билан касалланган Дональд Трамп даволанаётган ҳарбий касалхона ёнидаги йўл шубҳали сумка туфайли маълум муддатга ёпиб қўйилди.

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Мэриленд штати полицияси коронавирус билан касалланган Дональд Трамп даволанаётган Уолтер Рид номидаги ҳарбий касалхона ёнидаги йўлни шубҳали сумка туфайли ёпиб қўйди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар қилди.

Бу ҳолат тиббиёт маркази олдида Трампни қўллаб-қувватлаш учун тўпланган шахсларнинг намойишини тўхтатиб қўйган. Трамп тарафдорларидан йўлдан четга ўтиш сўралган.

​Шундан сўнг ҳодиса жойига бомбани зарарсизлантирувчи гуруҳ етиб келган. Улар топилмани текшириб, хавфсизлигига ишонч ҳосил қилишгандан сўнг Трамп тарафдорларига ўз намойишларини давом эттиришга рухсат беришган.

Мирзиёев коронавирусга чалинган Дональд Трампга шифо тилади

2 октябрь куни Америка етакчиси Дональд Трамп у ва рафиқаси Меланья коронавирус юқтириб олганини маълум қилди. Ўша куннинг ўзида у касалликнинг енгил аломатлари билан Уолтер Рид номидаги ҳарбий тиббиёт касалхонасига ётқизилган ва у ерда даволанмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала