Иқтисод

ЕТТБ 2021 йилда Ўзбекистоннинг ЯИМ бўйича прогнозини пасайтирди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишЭкран, транслирующий биржевые графики и диаграммы
Экран, транслирующий биржевые графики и диаграммы - Sputnik Ўзбекистон
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) бу йил реал ЯИМнинг 2 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 2020 йилнинг биринчи ярмида 0,2% гача пасайиб, асосан қишлоқ хўжалиги (2,8%) ва қурилиш (7,3%) соҳаларидаги ўсиш ҳисобига ижобий кўрсаткичини сақлаб қолди. Бошқа соҳаларда пасайиш кузатилди. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) матбуот хизмати янги макроиқтисодий ҳисоботга асосланиб хабар берди.

Национальный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Келгуси йилда Ўзбекистон ЯИМи сезиларли ўсади - ЕТТБ

Ҳисоботга кўра, саноат ва газ қазиб олиш 1,9% ва 17,1%га камайган. Меҳмонхона бизнеси ва чакана савдода 1,1 фоизга, транспорт ва сақлаш, ахборот ва алоқада — 3,2 фоиз пасайиш кузатилди. Январь-июль ойларида ишсизлик 13,2%гача ўсди (бир йил олдин — 9,1%), реал даромадлар эса 1,7%га камайди.

Ялпи талаб фонида инфляция август ойида 11,7% гача пастлади (2019 йил августда — 16,5%), бу Марказий банкни қайта молиялаш ставкасини йиллик 15%дан 14%гача туширишга мажбур қилди.

Символика Азиатского банка развития - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши 2020 йилда секинлашади – ОТБ прогнози

Ҳисоботда таъкидланишича, Инқирозга қарши жамғарма (ЯИМнинг 1,5 фоизга яқини) ташкил этилганига қарамай, мамлакат кучли ташқи босимни бошдан кечирмоқда. Йилнинг етти ойида импорт тахминан 18%га, экспорт эса 21%га камайди. Россия ва Қозоғистондаги иқтисодий фаолликнинг сустлашуви ва январь-июль ойларида пул ўтказмаларининг 7 фоизга пасайиши туфайли ташқи мувозанат янада ёмонлашди.

Умуман олганда, ЕТТБ бу йил реал ЯИМнинг 2 фоизга қисқаришини прогноз қилмоқда. Таҳлилчилар экспорт ва ички талабнинг тикланиши билан боғлиқ ҳолда 2021 йилда 4,5% ўсишни кутмоқдалар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала