Жамият

Мастлик ҳолатида бўлган кишиларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари очилади

© Ilya VarlamovСотрудник милиции в Узбекистане
Сотрудник милиции в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Пунктларга кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида мастлик ҳолатида бўлган шахслар олиб борилади.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. “Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори умумий муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатга мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низом илова қилинган.

“мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари – мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган наркологик, шунингдек умумий соматик даволаш-профилактика муассасаларининг ихтисослаштирилган бўлинмалари”, - дейилган ҳужжатда.

Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларининг асосий вазифалари ҳисобланади: мастлик ҳолатида бўлган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш; мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш; мастлик ҳолатида бўлган шахсларни ҳушёр ҳолатга келгандан сўнг чиқариб юбориш.

Ҳужжатда қайд этилишича, тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ўз зиммасига юклатилган асосий вазифаларига мувофиқ, қуйидаги функцияларни амалга оширади:

В Самаркандской области автомобиль сбил 20-летнего пьяного парня, лежавшего на дороге - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Булунғурда йўлда маст ётган ёш йигитни машина босиб кетди

а) мастлик ҳолатида бўлган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш бўйича:

мастлик ҳолатида бўлган шахсларни кеча-кундуз қабул қилиш ва тегишли тартибда рўйхатга олиш;

б) мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича:

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келинган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;

тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келинган шахсларда яққол оғир хасталиклар аниқланган тақдирда уларни тегишли даволаш-профилактика муассасасига юбориш;

мастлик ҳолатида бўлган шахсларни ҳушёр ҳолатга келтириш ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатиш;

в) мастлик ҳолатида бўлган шахсларни ҳушёр ҳолатга келгандан сўнг чиқариб юбориш бўйича:

мастлик ҳолатида бўлган шахс ҳушёр ҳолатга келганидан сўнг уни дарҳол тиббий ёрдам кўрсатиш пунктидан чиқариб юбориш;

мастлик ҳолатида бўлган шахс ҳушёр ҳолатга келгандан сўнг тиббий ёрдам кўрсатиш пунктидан чиқариб юбориш вақтида ундан олиб қўйилган нарсаларни қайтариш.

Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида мастлик ҳолатида бўлган шахслар олиб борилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала