Сиёсат

Мирзиёев Эмомали Раҳмонни таваллуд айёми билан табриклади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина в Таджикистан для участия в СВМДА
Рабочий визит президента РФ В. Путина в Таджикистан для участия в СВМДА - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари бўлажак саммитнинг янги кун тартибини ҳар томонлама пухта тайёрлаш бўйича “йўл харита”сини ишлаб чиқишга топшириқ бердилар.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

“Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Тожикистон Президентини таваллуд айёми билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги муваффақиятлар тилади”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Президентлар икки мамлакат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, тарих, маданият ва анъаналар муштараклигига асосланган стратегик шериклик муносабатларининг бугунги даражасини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Таъкидланишича, коронавирус тарқалиши билан боғлиқ мураккаб даврда пандемия оқибатларини енгиб ўтишда ўзаро ёрдам кўрсатилмоқда. Тожикистон томони ушбу хавфли касалликка қарши курашда кўрсатилган амалий ёрдам учун миннатдорлик билдирди. 

Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон принял Премьер-министра Республики Узбекистан Абдуллу Арипова - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Савдо-сотиқ, гидроэнергетика ва COVID-19: Арипов ва Раҳмон нималарни муҳокама қилди

Давлат раҳбарлари ўтган ойда бўлиб ўтган қатор икки томонлама тадбирларнинг самарали натижаларини юқори баҳоладилар. Хусусан, Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ҳамда бизнес-форум, илмий-амалий конференция, парламент аъзолари ва зиёлилар учрашувлари муваффақиятли ўтказилди, қўшма ишлаб чиқариш қувватлари ва ижтимоий объектлар очилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари икки мамлакат ҳукуматларига кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда бўлажак саммитнинг янги кун тартибини ҳар томонлама пухта тайёрлаш бўйича “йўл харита”сини ишлаб чиқишга топшириқ бердилар.

Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Телефон мулоқоти сўнгида Мирзиёев Тожикистон президентига мамлакат сиёсий ҳаётидаги муҳим тадбир – жорий йил 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайлови муваффақиятли ўтишини тилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала