Дунёда

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиблари маълум қилинди

© REUTERS / TT News Agency/Claudio BrescianiЛауреаты Нобелевской премии по медицине за 2020 год
Лауреаты Нобелевской премии по медицине за 2020 год - Sputnik Ўзбекистон
Бу йилги физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофотига гепатит С вирусини топган олимлар муносиб кўрилди.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Физиология ва тиббиёт бўйича 2020 йилги Нобель мукофотига америкалик олимлар Ҳарви Олтер ва Чарлз Райс ҳамда британиялик вирусолог Майкл Ҳоутонга муносиб кўрилди. Мукофот гепатит С вирусини топганлик учун тақдим этилди.

“Тарихда илк бор энди гепатит С вирусини даволаш мумкин. Тиббиёт соҳасидаги мукофот совриндорларининг кашфиётлари сурункали гепатитнинг қолган ҳолатларини аниқлади ва қон таҳлилини ўтказиш ва миллионлар ҳаётини сақлаб қолган янги дориларни қўллаш имконини берди”, - деди Каролина тиббиёт институти ҳузуридаги Нобель қўмитаси вакили.

​Швеция ва Норвегияда 5 октябрь куни Нобель ҳафталиги бошланди, ҳафталик давомида ушбу нуфузли мукофотнинг 2020 йилдаги совриндорлари аниқланади.

Стокгольмдаги Нобель қўмитаси 5 октябрь, душанба куни мукофотнинг тиббиёт бўйича, сешанба куни — физика, чоршанба куни — кимё, пайшанба куни эса адабиёт бўйича совриндорларини эълон қилади.

Дунёдаги энг нуфузлилардан бири ҳисобланадиган дунёда тинчлик ўрнатишга ҳисса қўшганлик учун мукофот совриндори, анъанага кўра, Ослода эълон қилинади. Маросим 9 октябрь, жума кунига белгиланган. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала