Жамият

“Тождор вирус”ни қачон такроран юқтириб олиш мумкин?

© AP PhotoНовый коронавирус атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV
Новый коронавирус атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик вирусолог, "Вектор" маркази лабораториясининг собиқ мудири Александр Чепурнов COVID-19 COVID-19 инфекциясини такроран юқтириб олиш вақтини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Вирусолог, "Вектор" маркази лабораториясининг собиқ мудири Александр Чепурнов "Ura.ru" порталига берган интервюсида коронавирус инфекциясидан фориғ бўлган кишиларда бу инфекцияга қарши иммунитет тахминан 6 ой давом сақланиб туради, деган тахминни айтди. РИА Новости хабарига асосан.

Унга кўра, COVID-19 дан тузалган беморларда 3-4 ой ичида антитаначалар бутунлай йўқолгунча камаяди. Шу билан бирга, 5-6 ойга келиб, ҳужайра иммунитети коронавирус антигенига жавоб беришни тўхтатади.

“Апрел ва май ойларида касал бўлганлар 6 ойдан кейин яна юқтириш хавфи остига тушади”, - дейди Чепурнов.

Мутахассис касал бўлганлар сонининг кўпайиши коронавирусга қарши иммунитетни шакллантиришга ёрдам бермайди, деб ҳисоблайди.

"Касал бўлганлар ёрдамида жамоавий иммунитетни шакллантиришга энди умид йўқ. <...> Бугун бунинг амалга ошириш имкони йўқлиги ойдин бўлди", - дейди вирусолог.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала