Тошкент вилоятидаги қурилишда ишчининг устига тупроқ қатлами кўчиб тушди

© МЧС УзбекистанаИнцидент на стройплощадке в Ташкентской области: рабочий оказался погребен под землей
Инцидент на стройплощадке в Ташкентской области: рабочий оказался погребен под землей - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурилишда оқава сувлари учун хандақ қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда тупроқ қатлами кўчиб, фуқаро M.M. устига тушиб кетади. Қутқарувчилар фуқарони ҳаётини сақлаб қолишди.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Тошкент вилоятидаги қурилишда бир фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ҳодиса Бекобод тумани, Далварзин маҳалласи ҳудудида янги барпо этилаётган қурилиш объектида рўй берган.

Воқеа ушбу қурилиш объектининг оқава сувлари учун хандақ қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Аниқланишича, мазкур хандақни қазиш ишлари ер сатҳидан 4 метр чуқурликка етганда, тупроқ қатлами кўчиб, фуқаро M.M. устига тушиб кетади.

© МЧС УзбекистанаИнцидент на стройплощадке в Ташкентской области: рабочий оказался погребен под землей
Тошкент вилоятидаги қурилишда ишчининг устига тупроқ қатлами кўчиб тушди - Sputnik Ўзбекистон
Инцидент на стройплощадке в Ташкентской области: рабочий оказался погребен под землей

Ҳодисага гувоҳ бўлган қурувчилар Тошкент вилояти Бекобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига қўнғироқ қилиб, содир бўлган вазият ҳақида хабар берган.

Зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар фуқарони чуқурликдан олиб чиқиб, тиббий ёрдам хизматига топширган.

Янгиликлар лентаси
0