Жамият

Европротокол ва мажбурий суғурта: ИИВ ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлади

© ГУВД г. ТашкентаАвтомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳасини умумий муҳокамага қўйди.

Сотрудник милиции в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мастлик ҳолатида бўлган кишиларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари очилади

Лойиҳада Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. Жумладан, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини  мажбурий суғурта қилиш қоидаларнинг 2-бандида Йўл-транспорт ходисаси ҳақидаги билдиришнома тушунчасига таъриф берилган.

“Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома – суғурталовчи томонидан бериладиган, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида суғурталовчига хабар бериш учун мўлжалланган, йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан тўлдириладиган бланк”, - дейилган ҳужжатда.

Қоидаларнинг 11, 34, 341 37 ва 38-бандлари йўл-транспорт ходисани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходими иштирокисиз расмийлаштиришга оид қоидалар билан тўлдирилади.

Хабарнома бланкасини тузиш орқали йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими иштирокисиз расмийлаштириш тартибини белгилаш мақсадида Қоидалар V1 боб билан тўлдирилади.

Шунингдек, йўл-транспорт ходисаси ҳақидаги билдиришнома бланкаси намунаси қоидаларга илова бўлиб киритилади.

“Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришномани (Европротокол) амалиётга жорий этилиши муносабати билан биринчи навбатда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ва ҳайдовчилар ўртасидаги бевосита мулоқотни амалга оширишда “инсон омили”га ва ортиқча қоғозбозчиликка чек қўйилади ва фуқароларнинг ортиқча сарсонгарчиликлар олди олинади.

Ҳар бир содир этилган йўл-транспорт ҳодисасини расмийлаштириш учун йўл-патруль хизмати инспекторларининг ўртача 2-3 соат вақтини тежалиши орқали тан жароҳати билан боғлиқ ЙТҲлар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш сифат даражасини ошириш, шунингдек, автомобил йўллардаги тирбандликларни олдини олишда самара беради”, - дейилган ҳужжатда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала