"С-500" тизимининг синовлари якунланди. Биринчи харидорлар ким?

© Sputnik / Владислав Сергиенко / Медиабанкка ўтишДивизион С-400 "Триумф" заступил на боевое дежурство в Крыму
Дивизион С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
С-500 жанговар навбатчиликка қабул қилинганидан сўнг у С-400 ва С-300 тизимлари билан биргаликда ягона, бир-бирига интеграция қилинган ҳаво-космик мудофаа қалқонига айланади.

Россия мудофаа вазирлиги полигонларида С-500 “Прометей” зенит-ракета тизимининг синовлари якунига етмоқда. Тест ракеталар белгиланган техник хусусиятларига тўлиқ эга эканликларнини намойиш этган. Россия саноати эса янги тизимни  ишлаб чиқаришга тайёр. 

Пуск ракеты по воздушным целям - Sputnik Ўзбекистон
“Прометей”дан рекорд: С-500 зенит ракетаси 550 км масофадаги нишонни яксон қилади

С-500 дастлаб Россия Қуролли кучлари сафида синов-эксплуатациядан ўтади ва ундан сўнг хорижий буюртмачиларга етказиб берила бошланади. Айни дамда хорижий харидорлар орасида С-300 ва С-400 тизимларига бўлган талабнинг катталиги янги тизим ҳам ўз харидорларини топишига ишонч билдиради.

Американинг Military Watch таҳлилий нашри Прометейнинг биринчи харидорлар рўйхатини тузиб бўлди. Булар Алжир, Беларус, Хитой, Ҳиндистон ва Эран. Нимага айнан ушбу мамлакатлар – НАТО нинг собиқ операциялари, АҚШ ва бошқа Ғарб мамлакатларининг ҳарбийлашуви.

Бундай истиқболлар нафақат Россия ва Хитойни, балким бошқа қатор мамлакатларни ҳам ташвишга солмоқда ва уларни ўз миллий ҳаво мудофаа тизимларини мустаҳкамлашга мажбур қилмоқда. Россияда ишлаб чиқилган С-300, С-400 ва С-500 зенит ракета тизимларига талаб ошмоқда.

Мутлақ мустақиллик намунаси

Алжир совуқ уруш давридан буён Россия қуролларини сотиб олади. Бугунги кунда ушбу мамлакат энг замонавий ҳаво мудофаа тизимларига эга: “Панцирь” ва баъзи маълумотларга кўра С-400. Military Watch хулосасига кўра, қўшни Ливия тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Россия ҳаво мудофаа тизимлари имкониятларини юқори баҳолайди. 2011 йилда Ливия мудофаа кучлари НАТОнинг ҳаво ҳужумларига қарши мутлақ ҳимоясиз қолган эди. Ҳозир эса НАТО гипертовуш тезлигида ҳаракатланадиган 5-авлод қирувчиларига ўтмоқда. Улардан ҳимояланиш мақсадида Алжир Россиянинг С-500 тизимлари ва Су-57 самолётларини харид қилишдан манфаатдор.

Комплекс ПВО - Sputnik Ўзбекистон
С-500 космосда гипертовушли қуролларни яксон қилиши мумкин - Россия Ҳаво-космик кучлари

Беларус тежамкор мудофаа бюджетига эга – 2020 йилда $623 млн, лекин ўз чегаралари яқинида НАТО фаоллашуви туфайли Минск С-500 тизимларини “дўстона нархларда” биринчилардан бўлиб харид қилиши мумкин. Шунингдек, Беларуснинг НАТО ичкарисига зарба бериш имконияти Россия учун стратегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга.

Хитой Россиянинг С-300ПМУ-2, ЗРС С-400 ҳамда Р-77 “ҳаво-ҳаво” туркумидаги ракеталарини биринчилардан бўлиб харид қилган эди. Кейинчалик улар ўзларининг ракеталарини ҳам ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди, лекин Россия ЗРТлари ҳаво-космик мудофаа борасида ҳозирча дунёда биринчиликни эгаллаб турибди.

“Прометей” тизими 100 км баландликда, яқин космос чегарасидаги нишонларга ҳам зарба бериши мумкин ва бундай харид Хитой учун Американинг янги авлод қуролларига қарши курашда керакли бўлиши мумкин.

Ҳиндистон сўнгги бир неча ўн йиллардан бери Россиянинг энг йирик ҳарбий буюртмачиларидан бири бўлиб қолмоқда. 2018 йилда бир неча С-400 дивизионларини харид қилиш борасида қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ бўлган шартнома имзоланган эди.

Комплекс ПВО - Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳарбийларига биринчи С-500 ракета тизимлари тақдим этилади

Ҳиндистонга бир неча бор АҚШ санкциялари билан пўписа қилишган бўлишса-да, бу ҳеч қачон Нью-Делини Россия қуролларини сотиб олишда тўхтата олмаган ва бу сафар ҳам тўхтата олмайди.

Эрон ҳам 1988 йилдан бошлаб совет ва Россия қуролларига катта қизиқиш билдирмоқда. Айни дамда Эрон армияси замонавийлаштирилган С-200 ва С-300 тизимларига эга. Шунингдек Теҳрон С-400 “Триумф” тизимининг ҳам потенциал харидори ҳисобланади. Ушбу тизим Ислом Республикасига АҚШнинг “кўринмас” самолётларига қарши кураш учун керак. Эрон С-500 “Прометей” тизимини истиқболли харидори бўлиши мумкин. Эрон ҳам Россиядан қурол сотиб олишда АҚШ санкцияларидан қўрқмайди .  

Космик имкониятлар

Ҳарбий экспертлар хулосасига кўра, бугунги кунда хорижда ҳам Россияда ҳам С-500 тизимининг муқобили йўқ. Келажакда “Прометей” 5-60 км баландликда ишлайдиган “Триумф”нинг ўринбосари бўлади. Янги тизим паст орбитада учувчи спутникларга, гитепртовушли ракеталарга, ҳам зарба бериши мумкин.

С-500 “Прометей”  – ўта кучли техник ва тактик хусусиятларга эга бўлган биринчи авлод космик ҳимоя тизимидир. “Прометей” 600 км радиусда бир вақтнинг ўзида 10та товуш тезлигидан тез ҳаракатланаётган нишонни йўқ қилиши мумкин. Яъни тезлиги 25 минг км/соат ва баландлиги 200 км бўлган нишонларни. Бу америкаликларни жуда ташвишга солмоқда. Чунки улар ўзларининг F-22 ва F-35 самолётлари С-500 радарларида кўринмаслигига шубҳа қилишмоқда.

Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон
Сурияда Россиянинг С-500 тизими муваффақиятли синовдан ўтди

Америка Қўшма Шататлари космик ҳужум воситалари ишлаб чиқишмоқда ва келажакда уларда Россияга превентив зарба бериш учун фойдаланишлари мумкин. Лекин С-500 Америка технологияларидан анча олдинда. Эслатиб ўтамиз, 600 км бу зарба бериш масофасидир, лекин С-500 ундан ҳам анча узоқни “кўра” олади.  Масалан, у Қрим ярим оролидан туриб бутун Қора денгиз, Болгария, Руминия осмонларини наорат қилиши мумкин. Калининграддан туриб эса Скагеррак бўғозигача зарба бериши мумкин. керак бўлса Берлин ва Дрезден ва буун Польша осмони ҳам унинг “ихтиёрида” бўлади. Литва, Латвия ва Эстонияни айтмаса ҳам бўлади.

Яна бир марта айтиш жоизки, С-500 – бу биринчи навбатда ҳимоя қалқонидир. У қўшинлар ва ракеталарни самарали ҳимоя қилиши мумкин.

Россия Қуролли кучлари 2021 йилдан бошлаб С-500 “Прометей” зенит-ракета тизимларини  жанговор навбатчиликка қабул қилади. Шундан сўнг С-500, С-400 ва С-300 Ҳаво-космик мудофаасининг ягона, бир-бирига интеграция қилинган тизимига айланади.  У Россияни ҳар қандай таҳдиддан ҳимоя қилиш ҳамда қўшни мамлакатларга ҳам барқарорлик олиб келиш қобилиятига эга бўлади.

Шундан сўнг Москва иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан янги ҳимоя имкониятлари билан баҳам кўришади. Тепада келтирилган С-500 рўйхати анча узун бўлиши аниқ. Янги мудофаа тизимининг алоҳида хусусиятларидан ташқари мамлакат ихтиёрида ушбу тизимнинг мавжуд бўлиши ҳар қандай агрессони тинчлантира олади.  

Янгиликлар лентаси
0