Жиззахда синфдош қизларни машинада сайр қилдирмоқчи бўлган ўқувчи ЙТҲга учради

© PixabayЗнак аварийной остановки
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЙТҲга гувоҳ бўлган бошқа бир ҳайдовчининг сўзларига кўра, ўсмир бир километр масофада машинани гоҳ ўнгга, гоҳ чапга олиб, орқадан келаётган транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаб келган.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Жиззах вилояти Пахтакор туманида 9-синф ўқувчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, ўқувчининг онаси ўғлига автомобиль калитини ишониб топширган, йигитча эса икки нафар синфдош қизни автомобилда сайр қилдирмоқчи бўлган.

В страшном ДТП в Самаркандской области погибли 3 человека, еще 2 в больнице - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанддаги даҳшатли ЙТҲда уч киши қурбон бўлди, икки киши касалхонада

ЙТҲга гувоҳ бўлган бошқа бир ҳайдовчининг сўзларига кўра, ўсмир бир километр масофада машинани гоҳ ўнгга, гоҳ чапга олиб, орқадан келаётган транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаб келган. Орқадан келаётган ҳайдовчи тўхташ ишорасини берганидан кейин ўсмир бошқарувни йўқотиб, автомобиль йўлдан чиқиб кетган. Гувоҳнинг сўзларига кўра, автомобиль салонида икки нафар қиз бола, уларнинг қўлида эса ёш бола бўлган.

Воқеа жойига келган ўсмирнинг отаси ўғлини одамлар олдида уришни бошлаган. Ўсмирнинг айтишича, у машинани аввал ҳам ҳайдаб келган.

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ катта инспектори Эркин Очиловнинг маълум қилишича, мазкур ЙТҲ Пахтакор—Зафаробод автомобиль йўлининг 72-километрида содир бўлган. Ўқувчининг автомобиль бошқариш учун етарли малакаси бўлмагани сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа урилган ва йўлдан чиқиб кетган. Бахтли тасодиф туфайли автомобилда бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар жароҳат олмаган.

Янгиликлар лентаси
0