Жамият

МАГАТЭ Ўзбекистонга қиймати 1 миллион евро бўлган ускуналарни етказиб беради

© Пресс-служба Минздрава УзбекистанаВ Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре онкологии и радиологии состоялось открытие радиотерапевтического комплекса компании "Elekta Infinity"
В Республиканском специализированном научно-практическом медицинском центре онкологии и радиологии состоялось открытие радиотерапевтического комплекса компании Elekta Infinity - Sputnik Ўзбекистон
Наманган онкологик марказига радиация терапияси учун замонавий ускуналар ва Самарқанд давлат университетининг ўқув лабораториялари учун мосламалар етказиб берилади.

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гроссига МАГАТЭда доимий вакил сифатида ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, техник ҳамкорлик лойиҳалари доирасида Тошкент эндокринология институтига кўп функцияли диагностика гамма камераси етказиб берилди. Наманган онкологик марказига радиация терапияси учун замонавий ускуналар ва Самарқанд давлат университетининг ўқув лабораториялари учун мосламалар етказиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ускуналарнинг нархи қарийб 1 миллион еврони ташкил қилади.

МАГАТЭ - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
МАГАТЭ Ўзбекистон учун тўртта лойиҳани тасдиқлади

МАГАТЭ бош директори Ўзбекистон ядровий инфратузилмасини комплекс баҳолаш бўйича миссияга тайёргарлик кўришдаги муваффақиятли ҳамкорликни таъкидлаб, мамлакатимизда атом электр станциясини қуриш жараёнида фаолиятнинг барча соҳаларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

У Ўзбекистонда объектларнинг ядровий ва радиацион хавфсизлигини таъминлаш борасида кўп ишлар қилингани, соғлиқни сақлаш соҳасида муваффақиятли ҳамкорлик амалга оширилаётгани, ядро фани ва технологияларини, айниқса, республика қишлоқ хўжалигида кенг қўллаш борасида биргаликда ишлаш имконияти мавжудлигига эътибор қаратди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ўзида МАГАТЭ мамлакатимизга Сovid-19 тарқалишига қарши курашиш жараёнида учта тиббий муассасага коронавирусни аниқлайдиган умумий қиймати 405 минг евролик тест тўпламларини тақдим қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала