Сиёсат

Мирзиёев ва Раҳмон минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента РУЗПрезиденты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон
Президенты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқди.

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Протесты в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон ТИВ Қирғизистондаги воқеалар юзасидан ташвиш билдирди

“Суҳбат чоғида икки мамлакат ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди”,  -дейилган хабарда.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасида қатъий эканликларини таъкидладилар.

Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни таваллуд айёми билан табриклаган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала