Дунёда

Трамп унинг Россия билан “алоқалари” тўғрисидаги ҳужжатларни ошкор қилишга рухсат берди

© AFP / JOSHUA ROBERTSДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Шунингдек, Дональд Трамп АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтоннинг электрон почтаси билан жанжал ҳақидаги маълумотларни эълон қилишга рухсат берди.

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп унинг Россия билан эҳтимолий алоқалари билан боғлиқ можаро бўйича олиб борилган тергов ҳужжатларини очиқлашга рухсат берганини маълум қилди.

Президент РФ В. Путин принимает участие в саммите Группы двадцати в Гамбурге - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Дональд Трампнинг Россия билан тил бириктиргани ўз исботини топмади

Шунингдек, у 2016 йилда рақиби бўлган АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтоннинг электрон почтаси билан жанжал ҳақидаги маълумотларн эълон қилишга рухсат берди.

“Мен АҚШ тарихидаги энг йирик сиёсий жиноятларидан бири Россия билан боғлиқ алдовчиликка тегишли барча ҳужжатларни тўлиқ очиқлашга рухсат бердим. Бу Хиллари Клинтоннинг электрон почтасига ҳам тааллуқли. Ҳеч қандай таҳрирсиз”, - дея ёзди Америка етакчиси Twitter᾽да.

Яна бир Twitter᾽даги постида у “Россия билан тил бириктирганликка” оид барча маълумотларни аллақачон ошкор қилганини эслатди.

АҚШ ҳукумати Россиянинг 2016 йилги сайловларда аралашишда айблади, Москва буни рад этиб келмоқда. АҚШ адлия вазирлиги махсус прокурор Роберт Мюллернинг Трампнинг Россия билан эҳтимолий алоқаларини текширди ва “тил бириктириш” далилларини тополмади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала