Жамият

Ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари учун гриппга қарши 1 млн дозадан ортиқ вакцина сотиб олинади

© Sputnik / Николай Хижняк / Фотобанкка ўтишВакцинация от гриппа в Краснодаре
Вакцинация от гриппа в Краснодаре  - Sputnik Ўзбекистон
“Дори-дармон” АЖ Россиянинг гриппга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани харид қилиш бўйича шартнома тузди.

ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари учун гриппга қарши 1 миллион дозадан ортиқ вакцина етказиб берилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Медицинский работник делает укол - Sputnik Ўзбекистон
Октябрдан бошлаб бир миллиондан ошиқ контингент эмланади

Таъкидланишича, “Дори-дармон” АЖ Россиянинг гриппга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани харид қилиш бўйича шартнома тузди. Ҳозирда “Совигрипп” вакцинасининг 250 минг дозаси ҳудудларга етказиб берилди.

Бундан ташқари 15 октябрга қадар 40 минг доза, 30 октябрга қадар  250 минг доза, ноябрь ойида эса 500 минг доза “Флю-М” вакцинасини етказиб бериш мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида мамлакатдаги умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини 2020 йил 1 октябрга қадар бепул гриппга қарши эмлаш ҳақидаги таклиф маъқулланган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала